currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

Life Style

calendar

25.12.2025

eye

487

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги ПҚ-277-сон Қарорига биноан, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Келажак» марказлари ташкил етилган бўлиб, Марказ 6 — 18 ёшдаги болаларга қўшимча таълим хизматларини кўрсатувчи давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Қуйидагилар «Келажак» марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

— мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантириш;

— ўқувчиларни Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига тайёрлаш;

— иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг STEAM (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — муҳандислик, Art — санъат, Mathematics — математика) фанлари ҳамда илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;

— ўқувчиларни сунъий интеллект ва робототехника йўналишларига жалб этиш орқали уларнинг яратувчанлик кўникмаларини янада шакллантириш ҳамда робототехника, мобилограф, дастурлаш, илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), моделлаштириш каби тўгаракларни ташкил этиш;

— ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ва хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услублари асосида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;

— ўқувчиларда экологик билимларни ошириш, экологияга оид лойиҳаларни амалга ошириш каби бир қанча муҳим вазифаларни бажаради.

Марказда тўгараклар пуллик шаклда ташкил этилади ҳамда 6 — 18 ёшли болаларни ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратилади.

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган мактабга тайёрлов, илм-фан, хорижий тиллар, китобхонлик, маданият ва санъат, касб-ҳунар, ахборот технологиялари ҳамда спорт йўналишларида тўгараклар ташкил этади.

 

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
585

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


19-декабр 2025, 03:34
569

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


25-декабр 2025, 05:29
487

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
454

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.

Мавзуга доир янгиликлар: