Ўзбекистон
25.05.2023
1 555
Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб шу кунларда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Сингапур тарихида ва умуман, дунё тарихида камёб саналадиган аёл президентлар доим жамоатчиликнинг диққат марказида бўлади. Улар ҳақидаги маълумотлар кўпчиликка қизиқ. Ҳалима Ёқуб ким? Сиёсатга қандай аралашиб қолган? Қанча ойлик оладию қандай ютуқларга эришган?
Кўчада таом сотган қизалоқ
Ҳалима Ёқуб 1954 йил 23 августда Сингапурда туғилган. Унинг отаси ҳиндистонлик, онаси эса Малайзиядан эди. Отаси қоровул бўлиб ишлаган ва Ҳалима жуда ёшлигидаёқ вафот этган. Ҳалима онаси билан кўчада таом сотиб, қийинчиликда кун кечирган. Шунга қарамай, у билимга чанқоқ эди, мактабда жуда яхши ўқийди ва таълим даргоҳини имтиёзли тамомлайди.
Ҳалима Ёқуб ҳуқуқшунос. У 1978 йилда Сингапур университетида (1980 йилдан - Сингапур Миллий университети) ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр, 2001 йилда ҳуқуқшунослик магистри даражасини олади.
Сиёсатга йўл қаердан бошланган?
Ўқишни тамомлаб, Ҳалима Касаба уюшмалари миллий қурултойида иш бошлайди, у Сингапур меҳнат тадқиқотлари институти директори ҳам бўлган.
2001 йилда у ҳукмрон Халқ ҳаракати партиясига (ХҲП) қўшилади, ўша йили ХҲПдан Сингапур парламентига аъзо бўлади.
Ҳалима Ёқуб Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ, Женева) қошидаги Меҳнат стандартларини қўллаш бўйича қўмита раисининг ўринбосари бўлган. Ўтган йиллар давомида у ХМТнинг бир қатор бошқа қўмиталарининг вакили бўлган.
Сиёсий фаолияти давомида у Сингапурнинг Жамиятни ривожлантириш, ёшлар ва спорт масалалари бўйича давлат вазири, вазирлик қайта ташкил этилгандан сўнг Ижтимоий ривожланиш ва оила масалалари давлат вазири бўлади.
Турли этник гуруҳларни бирлаштирган раҳбар
2013 йилда Ҳалима Ёқуб Сингапур парламенти спикери этиб сайланди ва мамлакат тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. 2017 йил 7 августда Президентликка номзоди кўрсатилганлиги муносабати билан истеъфога чиқди.
Ҳалима Ёқуб президентлик сайловолди кампаниясида этник гуруҳлар бирлашувини энг муҳим масала сифатида кўтаради, давлат раҳбари “бирлаштирувчи куч” сифатида фаолият юритишини, турли этник гуруҳлар вакиллари биргаликда ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлайди.
“Автоматик” тарзда сайланган Президент
Сайлов пайти Ҳалимадан ташқари яна 4 киши президентликка даъвогарлик қиларди, бироқ барча номзодлар асосий талабларга жавоб бермагани учун сайловолди пойгасидан четлаштирилди. Сингапур сайлов қонунчилигига кўра, номзод давлат хизматида иш тажрибасига эга бўлиши ёки капитали 500 миллион Сингапур долларидан ошадиган компания раҳбари бўлиши керак.
Ҳалима ягона номзод бўлиб қолиши натижасида 2017 йил 14 сентябрда у “автоматик” тарзда Сингапур Республикаси Президенти деб эълон қилинган.
Ҳалима Ёқуб беш нафар фарзанднинг онаси.
Аёллар, кексалар ва руҳий касалликларга чалинган одамларнинг ҳуқуқларини фаол қўллаб-қувватлайди. У Сингапур мусулмон аёллари ассоциациясининг (СМАА) ҳомийси, шунингдек, руҳий касаллиги бўлган одамларга ёрдам кўрсатадиган “Club Heal”нинг ҳомийси.
Ҳалима Аҳмад президентлиги даврида Сингапурда нималар ўзгарди?
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб доимий рейсда Тошкетдан учиб кетди
Ҳалима Ёқуб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Имом Бухорий мажмуасини обод қилиш билан боғлиқ ишларга юксак баҳо берилди.
Сингапур Президенти Самарқандга борди
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова ҳамроҳлигида "Афросиёб" поездида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.