Ўзбекистон
05.06.2023
1 261

Ҳиндистон темир йўл вазири Aшвини Вайшнав поезд ҳалокатига электрон сигнализация тизимидаги хатолик сабаб бўлгани, шу туфайли поезд йўналишини нотўғри ўзгартирганини маълум қилди.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди айбдорларни жазолашга ваъда берди. Тергов иши воқеа учун ким жавобгар эканлигини аниқламоқда.
Фожиа жума куни шарқдаги Баласор шаҳри яқинидаги Одиша штатида юз берди. Янгиланган маълумотларга кўра, 300дан ортиқ одам учта поезд иштирокидаги авария қурбони бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортишини истисно қилмаяпти. Ҳалокат оқибатида юзлаб йўловчилар жароҳатланган.
Маҳаллий шифохоналарга кўплаб жароҳатланганлар ётқизилган. Клиникалардан бирига ҳукумат раҳбари ташриф буюриб, жабрланганлар аҳволидан хабар олган.
Кўпгина беморлар нафақат жисмоний, балки руҳий жароҳатдан азият чекмоқда ва бундан халос бўлиш учун анча вақт керак бўлади.
Жорий йил 2 июнь куни рўй берган фалокат Ҳиндистон тарихидаги учинчи йирик темир йўл ҳалокати ҳисобланади.
1981 йил 6 июнь куни Бихар штатида йўловчи поезди дарёга қулаб тушади. Бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 750 киши ҳалок бўлган.
1995 йил 20 августда “Пурушоттам экспресси” Уттар-Прадеш штатида бошқа йўловчи поезди билан тўқнашиб кетади. Натижада вафот этганлар сони 350дан ошади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.