Содда талқин
07.01.2024
1 444

Япониядаги кетма-кет зилзилалардан сўнг ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етди, яна 560 га яқин одам жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, энг кўп ҳалок бўлганлар – 69 нафари Важима шаҳрида, 38 нафари Сузу шаҳрида, қолган қурбонлар яна бешта аҳоли пунктида – Анамизу, Нанао, Уэда, Ното қишлоғи, шунингдек, Шига префектурасида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 январь куни Япония ғарбидаги Ишикава префектурасидаги Ното ярим ороли яқинида бир қатор кучли зилзилалар содир бўлди. Улардан энг кучлиси 7,6 балл эди.
Зилзила мамлакатнинг бутун ғарбий қирғоқлари учун шимолдан жанубгача тсунами ҳақида огоҳлантиришга туртки бўлди, кейин эса 2011 йилдан бери биринчи марта катта цунами ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлди. Соҳилнинг бир қатор жойларида цунами баландлиги 4,2 метрни ташкил этди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди
240 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.