Life Style
19.08.2025
1 071

Сизнинг корхонангизда ишлаб чиқариш хусусиятига кўра, ходимлар етишмовчилиги юзага келиб қолган ҳолатда, таътилдаги ходимларни ишга чақириб олиш мумкин бўлади. Албатта бу фақатгина ходимнинг розилиги билан амалга ошади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230- ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.
Меҳнат кодексининг 230-моддаси ҳар йилги меҳнат таътили ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Яъни ходимга иш йили тугагунга қадар таътил берилиши керак. Бунда ходимни таътилдан чақириб олиб, таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчиришнинг имконияти йўқ. Бироқ, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.
Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу вазиятда сизга ташкилот ходимларини муддатидан аввал чақириб олиш тўғрисидаги буйруқ намунасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Қуйидаги ҳаволадан Сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш тўғрисидаги буйруқ намунаси билан танишишингиз мумкин.
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.