currencies image

12 285,16 UZS

59,45

usd

currencies image

14 514,92 UZS

13,71

eur

currencies image

148,62 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликлар“Ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон

calendar

23.07.2021

eye

749

“Ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

Энди Ўзбекистондаги вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларида фуқаролар қабули аввалги каби бир ойда бир эмас, ҳар куни ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

“Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак.   Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.   Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.   Шунингдек, аҳоли тўғридан тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин”, деган президент.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 6 ойида Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган 100 мингта мурожаатни тўлиқ ҳокимлик кучи билан ҳал қилиш имкони мавжуд.
“Мисол учун, Паст Дарғомда ташкил этилган Маҳаллабай ишлаш маркази 117та маҳаллада хатлов ўтказиб, 4 минг нафар ишсиз бўлган фуқароларни аниқлаган ва уларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш, кредит ва субсидия олишга кўмаклашиш орқали 3,3 минг нафарини банд қилган. Натижада, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш даражаси Паст Дарғомда 85 фоизни ташкил этмоқда.   Ёки, бу борада Андижонда ҳам ўзига хос янги тажриба яратилди. Жумладан, Андижон вилоятида икки ой ичида 169та маҳаллада 30 мингта хонадон аъзоларининг бандлиги таъминланди.   Бундай ташаббусларни ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими кўтариб чиқиши, бу орқали халқни рози қилиши керак”, деган давлат раҳбари.
Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шартлиги таъкидланди.
“Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.   Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 491

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
591

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
480

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
480

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар: