Ҳуқуқ
09.01.2026
800

Мен ҳозирда ҳомиладорман ва ишлайман. Бошлиғимиз сен ишга ярамаяпсан сени иш ҳақингни камайтирамиз деяпти. Тиббий кўрикларга бориш учун эса ўз ҳисобимдан таътил олишимни сўраяпти. Аёлларни ишга олгиси келмайди, ҳомиладор бўлиб “декрет”га чиқиб кетади деб қўрқади. Шундай қилиш мумкинми, бу ҳақида қонунчиликда нима дейилган?
Йўқ, мумкин эмас. Сабаби, Меҳнат кодексининг 392-моддасида ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, рад этиш сабабларининг имзоланган ҳолдаги ёзма асосини ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра 3 кун ичида тақдим этиши шарт.
Агар иш берувчи ишга олишни оғзаки шаклда рад этса ҳам шахслар судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат этишга ҳақли.
Бундан ташқари, аёллар ҳомиладорлик даврида домий тиббий кўрикдан ўтиб туриши лозим. Бу онанинг ва боланинг саломатлиги учун муҳим ҳисобланади. Бундай вазиятда ҳам иш берувчи ходимни тиббий кўрикларга боришига рухсат бериши лозим. Бу ҳолатда аёлларга ойлик тўланмаслиги ноқонуний ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 403-моддасига асосан, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.