Life Style
04.08.2025
856

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу жараёнда 2020 йил 4 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-сон қарори муҳим қадам бўлди. У «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланиб, зўравонликка қарши тизимли курашни йўлга қўйишни назарда тутди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар:
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор муҳим ташкилий ва ҳуқуқий чоралар амалга оширилди:
1. Зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери жорий этилди
Жабрланувчи аёллар учун вақтинча ҳимоя чораси сифатида ҳимоя ордери тизими жорий қилинди. Бу ордер тажовузкорга муайян чекловлар ўрнатади ва жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлайди.
2. Ихтисослашган соғломлаштириш ва реабилитация марказлари ташкил этилди.
Ҳукумат томонидан махсус марказлар — вақтинча турар жой, ҳуқуқий ва психологик ёрдам, тиббий кўмак кўрсатишга ихтисослашган муассасалар ташкил этилди.
3. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик механизмлари яратилди.
Ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий таълим, меҳнат, маҳалла тизими каби органлар ўртасида маълумот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ протоколлар жорий этилди.
4. Зўравонликка қарши кураш бўйича ходимлар малакасини ошириш.
Суд, полиция ва соғлиқни сақлаш ходимлари учун махсус ўқувлар, тренинглар ташкил этилди. Бу уларнинг зўравонлик ҳолатларини тўғри баҳолаш ва профессионал ёндашувни шакллантиришга қаратилган.
Хулоса
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори — Ўзбекистонда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги стратегик аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир. У нафақат ҳимоя, балки профилактика ва реабилитацияни қамраб олган тизимни яратишга хизмат қилди. Қарор ижроси давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва тизимли ёндашувни таъминлаш келгусидаги устувор вазифалардан ҳисобланади.
Гулниҳол Умарова,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот
маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.