Ўзбекистон
05.09.2023
1 429

Шимолий Корея етакчиcи Ким Чен Ин жорий йилнинг сентябрь ойида Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш режалаштирмоқда. Бу “The New York Times” газетаси ўз расмийларига таяниб маълум қилди. Қайд этилишича, КХДР ва Россия раҳбарлари жорий йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади. Шунингдек, КХДР етакчиси Тинч океан флотининг Приморский флотилиясининг 33-искалага бориши мумкин. Қўшимча қилинишича, Ким Чен Ин ўзининг зирҳли поездида Пхеньяндан Россияга боради. Манбалар Шимолий Корея етакчиси Москвага ҳам ташриф буюриши мумкинлигини истисно этмаган. “Музокаралар давомида томонлар КХДРдан артиллерия снарядлари ва танкга қарши ракеталарни етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш ниятида. Ўз навбатида, Ким Чен Ин Россия Шимолий Кореяга озиқ-овқат ёрдами ҳамда сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологиялар билан таъминлашига умид қилмоқда”, — дейилади хабарда. Маълумотларига кўра, Россияга келиш ғояси Ким Чен Инга июль ойида мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга ташриф буюрганида пайдо бўлган. Маълумот учун, Ким Чен Ин Россияда аввал ҳам бўлган. У Владивостокга зирҳли поездда 2019 йил апрель ойида ташриф буюрган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
Давлат раҳбарлари мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.
Владимир Путин Қозоғистонга боради
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Путин Ким Чен Ин билан учрашди
Икки мамлакат етакчилари учрашуви янги Aнгара ракетаси йиғилаётган, ракета ўрнатиладиган ва синовдан ўтказиладиган бинода бўлиб ўтган.