Ўзбекистон
13.09.2023
1 536

Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кенгайтирилган таркибдаги музокарани якунлади. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков яккама-якка учрашув бошланганини маълум қилди, деб хабар берди UzA. Россия – Корея муносабатига тўхталар экан, у Россия ҳар қандай сиртқи чақириқ, изоҳларга қарамай, КХДР билан алоқани ўзаро манфаатли асосда ўрнатишини айтди. Унинг қайд этишича, Россия БМТда КХДРга қарши санкция масаласида мавжуд позициясини сақлаб қолади, бироқ бу Россия – Шимолий Корея муносабати ривожланишига тўсқинлик қила олмайди. Фақат икки суверен давлатга тегишли ўзаро муносабат бошқа давлатларни ташвишга солмаслиги керак. Кремль вакили, шунингдек, Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги музокара якуни бўйича ҳужжат имзолаш режалаштирилмаганини қайд этди. Путин ва Ким Чен Ин учрашуви янги Aнгара ракетаси йиғилаётган, ракета ўрнатиладиган ва синовдан ўтказиладиган бинода бўлиб ўтган. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва журналистлар билан қисқача суҳбатлашган. Россия Президенти ва олий мартабали меҳмон “Восточний” космодромидаги объектларни кўздан кечирган. Етакчиларнинг “Aнгара” ракетаси йиғиладиган майдончага ташрифи, “Союз-2» ташувчисини учириш мажмуасини кўздан кечириши ҳам кутиляпти. Космодром кўздан кечирилгач, шу ҳудудда тўғридан-тўғри юқори даражадаги Россия — КХДР музокараси режалаштирилган. Таъкидланишича, Путин ва Ким Чен Ин биринчи навбатда икки томонлама муносабатга эътибор қаратади, шунингдек минтақа ва халқаро майдондаги вазият юзасидан фикр алмашади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Путиннинг шахсий мактуби етказилди: Россия мудофаа вазири Ким Чен Ин билан учрашди
Ким Чен Ин Сергей Шойгуга энг сўнгги учувчисиз самолётлар ва қитъалараро баллистик ракеталарни кўрсатди. Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилган фотосуратларда илгари ҳеч қаерда кўрилмаган камида иккита учувчисиз учиш аппарати акс этган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.