Ўзбекистон
23.04.2026
106

Қонун (ЎРҚ–1138-сон, 21.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг VIII бўлимига “Қимматбаҳо металлар” ҳамда “Қимматбаҳо тошлар” атамаларининг ҳуқуқий маъноси киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, –
қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мусодара қилиниб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.