Ўзбекистон
25.08.2023
1 652

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID карта орқали икки давлатга кириб чиқиши тўғрисидаги баённома кучга кирди. Икки давлат ҳудудига кириш, ундан чиқиш 2023 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабар бермоқда. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги икки давлат ўртасидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни амалга оширишга киришмоқда. 2006 йил октябрь ойида қабул қилинган қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган. Баённомага кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун бошқа йўл ҳужжатлари билан бирга ID-карталардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилишни муҳокама қилди
Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.