Ҳуқуқ
14.12.2023
276
Зиммамизда қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар бор? Ихтиёримизга улардан ташқари мажбуриятлар юклатилиши мумкинми? Мисол учун, раҳбарлар ўз ходимига лавозим мажбуриятига кирмайдиган топшириқлар беришга ҳақлими? Мактаб ўқитувчиларини ҳокимият ёки маҳаллалар фаолиятига кўмаклашиш учун уларнинг ихтиёрига қарши жалб қилиш-чи? Hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида шу каби ҳолатларга батафсил тушунтириш беради.
Ҳуқуқий давлат сифатида Ўзбекистонда ҳам ҳар қандай фаолият, ҳуқуқ ва эркинликлар, мажбуриятлар фақат ва фақат қонунчиликка мувофиқ белгиланиши ва амалга оширилиши лозим.
Шу маънода, янгиланган Конституциямизнинг 21-моддасида ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас, деган норма мустаҳкамланди.
Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш, Ўзбекистонни ҳимоя қилиш каби қонуний бурч ва мажбуриятлар мавжуд.
Янги киритилган норма фуқароларга фақат Конституция ва қонунчилик ҳужжатларида мажбурий этиб белгиланганидан ташқари, бошқа бирор-бир мажбуриятни бажаришга бурчли эмаслигини, шунингдек давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳам уларга қўшимча мажбуриятларни юклаш ваколатига эга эмаслигини англатади.
Бу эса амалиётда айрим ҳолатларда учраб турадиган бирорта ҳам қонунчилик ҳужжатида назарда тутилмаган мажбуриятни ёки қандайдир вазифани ташкилот раҳбари томонидан ходимга юклаш каби салбий ҳолатларга чек қўяди.
Муҳим жиҳати шундаки, кўпинча мансабдор шахслар ёки раҳбарлар ўз бўйсунувидаги шахсларга турли кўринишдаги оғзаки ва ёзма кўрсатмалар, топшириқлар ва вазифаларни юклайди. Ходим эса бундай ҳолатда ноқулай вазиятга тушади, ҳатто ушбу вазифа ва топшириқларни бажариш оқибатида жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.
Айрим ҳолатларда мактаб ўқитувчиларини ҳокимият ёки маҳаллалар фаолиятига кўмаклашиш учун унинг ихтиёрига зид равишда жалб этиш каби амалиёт бунга яққол мисол бўлади.
Шу маънода киритилган ушбу норма, энг аввало, раҳбарларни қонунчиликда кўрсатилмаган топшириқларни беришдан тийилишга мажбур қилади, айни пайтда ходимларга ушбу вазифа бирор-бир қонунчилик ҳужжатида кўрсатилмаган, деб ижро этмасликка, уни бекор қилинишини юқори идоралардан талаб қилиш имкониятини беради.
Амалиётда айрим ҳолатларда учраб турадиган, масалан, жамоат ишларига жалб қилиш, иш вақтидан ташқари ёки дам олиш кунлари ишлаш каби ноқонуний ҳолатларга Конституция даражасида қатъиян чек қўяди.
Мазкур норма Германия, Болгария, Сербия, Грузия, Испания ва бошқа мамлакатлар конституцияларида белгилаб қўйилган.
Дилмурод Ражабоев,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг Конституциявий кафолати
Экологик сиёсатни олиб бориш ва амалга ошириш учун ҳар бир давлат ўзининг таъсирчан механизм ва етарлича ваколатга эга бўлган давлат органларига эга бўлиши зарур.
Конституцияда шундай дейилган: шахсни ушлаш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари тушунтирилиши шарт
Hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши, яъни “Миранда қоидаси” ҳақида батафсил маълумот беради.
Конституцияда шундай дейилган: қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади
hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида бу сафар фуқаро билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади деган норма ҳақида батафсил маълумот беради.
Конституцияда тадбиркорларнинг қандай асосий ҳуқуқлари кафолатланди ва бу тадбиркорлар учун нима беради?
Ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларнинг, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз, ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради.