currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларҚонунчилик ҳужжатлари ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича 100 дан ортиқ мутахассислар тайёрланди

Қонунчилик ҳужжатлари ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича 100 дан ортиқ мутахассислар тайёрланди

Ўзбекистон

calendar

28.10.2021

eye

607

Қонунчилик ҳужжатлари ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича 100 дан ортиқ мутахассислар тайёрланди

Мамлакатимизда қонунчилик ҳужжатларининг сифати ва самарадорлигини ошириш, чуқур ўйланган ҳамда ҳисоб-китоб қилинган қарорлар қабул қилиш имконини берувчи “ақлли тартибга солиш”, хусусан қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш усулларини жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолашни амалга оширадиган мутахассисларни ўқитиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ–5025-сон қарори билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича масъул ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириб бориш вазифаси юклатилган. Шу боис, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича махсус ўқув курслари вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ходимлари учун ташкил этилди. Ўқув курсларини сифатли ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида мазкур соҳада бой амалий тажрибага эга бўлган миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Академияси профессорлари жалб этилди. Мазкур ўқув курсларида 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган 112 нафар ходимлари зарур малака ва кўникмаларга эга бўлди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 октябрь куни ўқув курсларини муваффақиялти тамомлаган тингловчиларга сертификатлар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Дракинос ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Каримов томонидан тантанали равишда топширилди. Тадбир иштирокчилари ўқув курсларининг юқори даражада ташкил этилганлиги ва маърузачиларнинг салоҳиятли ва тажрибали эканлигини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, келгусида норма ижодкорлиги жараёнида таъсирни баҳолаш каби таҳлилий усуллардан кенг фойдаланишларини билдиришди. Тадбир сўнггида бу каби ихтисослаштирилган ўқув курсларини мунтазам равишда ўтказиш, хорижий экспертлар иштирокидаги анъанавий ва онлайн шаклдаги ўқув машғулотларини ташкил этиб бориш, пировардида, республикамизда қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича мутахассислар сонини ва сифатини янада ошириш белгилаб олинди.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 509

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 311

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 268

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
981

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
28-сентябр 2023, 07:20
723

Портлашга яқин ҳудудда жойлашган уйларда яшаш хавфли бўлиб қолдими? Вазирлик изоҳ берди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган ваҳимали хабарларга изоҳ берди.

cover image
8-сентябр 2023, 09:00
2 265

Нега ўқувчиларга дарсликлар етишмаяпти? – Hudud24 суриштируви

Ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжердаги гуруҳларда янги ўқув йили бошланса-да, фарзандига дарслик етишмаётгани, тўлиқ тарқатилмагани ҳақида ота-оналарнинг норозилиги янграмоқда. Аксар ота-она бу масала шу йилги эмас, аксинча охирги йиллардаги муаммо дейди. hudud24.uz мавзуга диққат қаратиб, боласининг дарслик билан тўлиқ таъминланмаганидан норози ота-она ва мактаб маъмуриятига қулоқ солди ҳамда тегишли вазирликдан бунинг сабабини сўради.

cover image
22-август 2023, 12:26
923

4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс бошланиш вақти маълум қилинди

Бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

cover image
17-август 2023, 11:32
654

Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкентда жами жами 3 та 1 800 ўринли ётоқхонада қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади

Президент фармонига кўра, 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топширилади.