Ҳуқуқ
30.09.2026
2 261

Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган. Фуқаролар субсидияни “Солиқ” мобил иловаси орқали банк картасига ўтказиб олиши мумкин.
2026 йил август ойида “Қуёшли хонадон” дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, электр тармоқларига узатилган энергия учун жами 105,4 миллиард сўм субсидия олади.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилоятидаги фуқароларга — 18,9 миллиард сўм, Хоразм вилоятига — 18,3 миллиард сўм, Қорақалпоғистон Республикасига эса 12,4 миллиард сўм тўғри келмоқда.
Фуқаролар субсидияни “Солиқ” мобил иловасининг “Кешбек ва имтиёзлар” → “Қуёшли хонадон” → “Картага пул ўтказиш” бўлими орқали банк картасига ўтказиб олишлари мумкин.
“Қуёшли хонадон” дастурига кўра, 2023 йил 1 апрельдан хонадонига қуёш панельлари ўрнатган жисмоний шахсларга ўз эҳтиёжидан ортган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир 1 кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.