Содда талқин
16.06.2024
838
Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий табриклар келмоқда.
Қутловларда давлат раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига ҳурмат-эътибор сўзлари, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган ҳамда дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Икки Муқаддас Масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Кенгаши Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Саудия Арабистони давлат вазири, Вазирлар Кенгаши аъзоси Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз Ол Сауд;
Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Кувайт Давлати Валиаҳди Сабоҳ Ҳолид ал-Ҳамад ал-Муборак ас-Сабоҳ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI;
Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
“Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз”, дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Ҳайит байрамида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?
16 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Расман! Қурбон ҳайити санаси белгиланди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнда нишонланади, дея маълум қилди Мусулмонлар идораси.