Ўзбекистон
21.12.2021
1 140

Бугун Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг фаолияти сарҳисобига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Марказ томонидан амалга оширилган муҳим лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, Lex.uz сайтининг янги қулайлаштирилган версияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Lex.uzда қандай янгиликлар бўлди?
Янги функциялар яратилди:
— “Ақлли” излаш функцияси — сўз ўзаги, қисқартмалар, хато сўзлар, синонимлар бўйича излаш алгоритми яратилди;
— изоҳ қолдириш имконияти — ҳар бир ҳужжат охирида изоҳ қолдириш мумкин;
— имловий хато ҳақида хабар бериш ёки фойдаланувчи фикр-мулоҳазаларини билдириш имконияти;
— ҳужжатнинг тарихи (https://regulation.gov.uz/даги лойиҳа муҳокамаси) билан танишиш имконияти;
— мобил телефон орқали фойдаланиш қулайлашди;
— Android ва iOS операцион тизимлари учун янги версия ишлаб чиқилди;
— Lex.uz ва бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграцияси йўлга қўйилди;
— Миллий базада рўйхатдан ўтиш жорий этилди;
— ҳужжатлар кутубхонаси яратилди;
— норматив-ҳуқуқий ҳамда оператив, ташкилий ва бошқа хусусиятга эга ҳужжатларни алоҳида жойлаштириш механизми ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Lex.uzга 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилган. Lex.uzга доимий кирувчилари сони бир кунда 55-60 минг нафарни ташкил этади. Кўришлар сони 240-250 мингта (бир ойда ўрта ҳисобда 5.3 млн.та)га етди. Lex.uzдан бир ойда 1,5 млн. одам фойдаланмоқда. Миллий база сайти фойдаланувчилари ҳақидаги рақамларни дунё бўйича солиштирганда унчалик ҳам катта рақам кўринмаса-да, www.lex.uz www.uz рейтингида барча категориялар бўйича 13-ўрин, маълумот берувчи сайтлар рўйхатида 3-ўринда, қонун ва ҳуқуқ йўналишида 1-ўринда сараланган. Сайтнинг доимий кирувчилар сони бир кунда тахминан 71-72 мингтани, кўришлар сони эса 208-221 мингта (ўртача ҳисобда ойига 5.2 млн.)ни ташкил этади.Тадбир сўнггида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида энг фаол журналист ва блогерлар ҳам тақдирланди.




Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.