Ўзбекистон
23.04.2021
676
Халқаро форумнинг иккинчи куни “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати билан бошланди. “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори Фурқат Тожиевнинг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг янги вазифалари хусусида” мавзудаги маърузаси тингланди: — Аввало Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари, Армания Республикаси ва Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкасбларга таклифга жавоб бергани ва форумда қатнашиш учун вақт ажратганликлари учун миннатдорлик билдираман. Юқорида номи кўрсатиб ўтилган давлатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг стратегик шерикларидан ҳисобланади. Марказ билан Беларусь Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳуқуқий ахборот марказлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шу муносабат билан биз илиқ, чинакам дўстона ва шериклик муносабатларини ривожлантирдик ва фаол ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги бугунги ҳамкорлик ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида яна бир истиқболли йўналишни очиб беради. Вазирлик қошидаги давлат муассасаси сифатида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази сифатида қайта ташкил этилди. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, Марказнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналиши бўлиб ҳисобланади. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Lex.uz 2008 йилдан буён 6 марта такомиллаштирилган. Охирги марта 2018 йилда. Лекин такомиллашиш асосан шаклга боғлиқ. 1. Шундан келиб чиқиб, биз, энг аввало, излаш тизимини такомиллаштирамиз. Хатолик билан ёзилса топиб бериши керак. 2. Овозли қидирув функцияси. Технологиянинг ривожланиши боисдан деярли ҳеч ким ёзмай қўйди. Овозли қидириш албатта қулай. Клубхоусени муваффақиятини эслаш жоиз. Телеграмда ҳам дарров жорий қилишди. Лекин катта муаммо бор. Ўзбек тилида излаш бўйича алгоритм мавжуд эмас. Сабаби бу жуда қиммат туради. Лекин қанча оғир бўлмасин бизнинг энг муҳим вазифамиз, айнан шунга эришишдан иборат бўлиши керак. Оддий қилиб айтганда, компьютерни ўзбекчани тушунишга ўргатиш зарур. Ўзбек тили изоҳли луғатида 80 мингдан ортиқ сўз бор. Лекин кундалик турмушда 11 минг сўз фаол ишлатилади холос. Биз мана шу сўзларни барча шевалар, келишиклар ва қўшимчалар қўшилганда қандай талаффуз қилинишини ёзиб чиқишимиз шарт. lex.uz да ишлаш жуда мураккаб. 1 варақли ҳужжатни киритишга 33 минут вақт кетади. Карточка тўлдириш, абзацма -абзац киритиш, жуда мураккаб техник иш. Биз буни соддалаштиришимиз керак. 2021 йилга келдик. Демак, энди 2008 йилдаги технологиядан воз кечишимиз керак. Шунда осонроқ бўлади, таҳлилий ишларга, шарҳлар ёзишга вақт бўлади. Кадрлар салоҳияти жуда юқори. Қонунчиликни ўрганиш учун жуда катта база мавжуд. Рақамли технология тараққиётнинг калити. Режаларимизда суд қарорларини киритиш кераклиги ҳам бор. Хулоса қилиб айтганда, рақамли технология барча тўсиқларга, барча чегараларга барҳам бериши аниқ.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Lex.uz энди янги кўринишда
Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир
Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида VII халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади
«Адолат» МҲАМ делегацияси вакиллари Минск вилоятида жойлашган ҳудудий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди