currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМаданият ва санъат соҳасида институционал ислоҳотлар

Маданият ва санъат соҳасида институционал ислоҳотлар

Life Style

calendar

04.05.2026

eye

31

Маданият ва санъат соҳасида институционал ислоҳотлар

Бугунги кунда Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда янги қарор қабул қилиниб, бу соҳани янада замонавий қилиш, бошқарувни яхшилаш ва хусусий секторни жалб этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрельдаги ПҚ-150-сон “Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, маданият тизимида бир қатор муҳим янгиликлар жорий этилади. Энг аввало, бошқарув тизими такомиллаштирилади. Энди раҳбарлар фаолияти аниқ кўрсаткичлар — яъни натижага қараб баҳоланади. Бу эса уларнинг масъулиятини оширади ва иш сифатини яхшилайди.

Шунингдек, маданият марказлари фаолияти қайта кўриб чиқилади. Самараси паст бўлган марказлар оптималлаштирилади, замонавий ва фойдали йўналишлар ривожлантирилади. Масалан, ҳунармандчилик, ижодий лойиҳалар ва янги технологиялар билан боғлиқ фаолиятларга эътибор кучайтирилади.

Янги қарорда маблағ ажратиш тартиби ҳам ўзгаради. Энди пул шунчаки эмас, балки натижага қараб берилади. Яхши ишлаган ташкилотлар кўпроқ рағбат олади. Бу эса давлат маблағларидан самарали фойдаланишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб маданият соҳасидаги кўплаб харажатлар марказлашган ҳолда, яъни республика бюджети орқали молиялаштирилади.

Хусусий сектор иштироки

Қарорнинг энг муҳим жиҳатларидан бири — хусусий секторни кенг жалб қилишдир. Энди тадбиркорлар:

— маданият марказларини бошқариши, санъат мактабларини ташкил этиши, турли ижодий лойиҳаларни амалга ошириши мумкин.

— Давлат эса уларга: грантлар, субсидиялар, кредит имтиёзлари, орқали ёрдам беради.

— Санъат таълими тизимида ҳам янгиликлар бор. Янги ўқитиш тизими жорий этилиб, ёшлар ўз қобилиятини эрта ривожлантириш имконига эга бўлади. Шунингдек, битирувчиларга ўқитувчи бўлиб ишлаш имконияти ҳам берилади.

Қарорда сунъий интеллект ва рақамлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Миллий маданиятга оид маълумотлар базаси яратилади, интернет ва замонавий платформаларда ўзбек маданияти кенг тарғиб қилинади.

Умуман олганда, ушбу қарор Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янги босқичга олиб чиқади.

 

Мафтуна Бегматова,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош маслаҳатчиси

 

Улашиш: