Life Style
06.01.2026
195

Бугунги кунда маҳаллаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, хотин-қизларни касбга ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаини яратиш ва жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига «оилабай» ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, бунга жавобгар бўлган вазирлик ва идораларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада жадаллаштириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинди.
Унга кўра, 2022 йил 1 ноябрга қадар:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими негизида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» автоматлаштирилган махсус электрон модулини 2022 йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқиш ва унинг ишга туширилиши таъминланди.
Қарорда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва улар бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
«Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули:
2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилди.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, республиканинг бошқа барча маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилган.
Маҳалла институти энг самарали майдон бўлиб, аҳоли эҳтиёжлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш имконини беради. Ҳунармандчилик, тикувчилик, ошпазлик, замонавий касблар ва тадбиркорликка ўргатиш ва бошқа касблар орқали хотин-қизларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш маҳаллалар ривожига ҳам хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашда нималарга эътибор бериш керак?
Энг аввало, товар учун умумий ҳисобда қанча тўлайсиз, шуни аниқ билиб олинг.