Ҳуқуқ
12.12.2024
1 024

Маъмурий назорат — назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий профилактик таъсир кўрсатиш чоралари мажмуи.
Маъмурий назорат чоғида белгиланадиган маъмурий чекловларга нималар киради?
— яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш;
— муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;
— суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;
— рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш;
— алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига асосан, суд томонидан ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин. Маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан суд томонидан қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида муайян маъмурий чекловлар қўлланилади.
Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси эса, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, улар томонидан такроран жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва уларда ижобий дунёқарашни шакллантиришдан мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир.
Қонунчиликка кўра маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, узайтириш, тугатиш, маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш масалалари тартибга солинган.
Маъмурий назоратдаги шахсларга етарлича эътибор қаратмаслик ва ўз вақтида профилактик чора тадбирларни олиб бормаслик эса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-моддасида маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.
Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.