Ўзбекистон
10.08.2023
1 237

Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди. Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади. Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Байрам ва дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхати эълон қилинди
Байрам ва дам олиш кунлари айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлайди.
Байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишлайдиган банклар рўйхати эълон қилинди
Ушбу кунларда айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Халқаро валюта ўтказмалари бўйича чекловлар бекор қилинди
Аввалроқ Марказий банк томонидан банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Доллар курси ошмоқда, нима қилмоқ керак? Эксперт фикри
Кечадан бошлаб тижорат банкларидаги АҚШ долларининг курси кескин ошди – бир кунда 400 сўмдан ортиқроқ қимматлаб, сотув курси 12135 сўмгача етди. Банклар 1 долларни 12 015 сўмдан сотиб олмоқда.