currencies image

12 909,80 UZS

7,80

usd

currencies image

13 415,86 UZS

12,54

eur

currencies image

129,09 UZS

1,49

ru



АсосийЯнгиликларМашина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Муҳим қоидалар

Машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

27.09.2024

eye

961

Машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Муҳим қоидалар

ЙХХП ходими машинангизни тўхтатиб, сиз йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигингиз ва бунинг учун машинангизни жарима майдончасига олиб боришини айтди.

Хўш, авваламбор, машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Жаримани тўламаса ҳам, машинани “қамаш” мумкинми? Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун қандай ҳужжат керак? Жарима майдончасида турган машинага нимадир бўлса, уни ким тўлайди? Ушбу мақолада Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу саволларга жавоб беради.

Машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига асосан ички ишлар ходимлари автомашиналар фақатгина қуйидаги ҳолатларда “қамалиши” – жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин:

1) тормоз, руль бошқаруви ёки уловчи қурилма носоз ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланган машинани бошқариш;

2) фойдаланиш тақиқланган машиналарни, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган машиналарни бошқариш;

3) давлат рақам белгиси ясама ёки ўзгартирилган машиналарни, бошқа машинани рақами қўйилган машиналарни;

4) рухсатномасиз юк машиналарини бошқариш, юк ташиш қоидаларидан, рухсат берилган йўлдан четга чиқиш;

5) рухсатномасиз “тонировка” қўйиш;

6) рухсатсиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш;

7) пиёдалар йўлкаларидан юриш, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслик;

8) транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш;

9) ҳужжатларсиз машина ҳайдаш, суғурта полиси, малака ошириш сертификатидан ташқари;

10) мастликка тест топширишдан бош тортиш;

11) йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш;

12) ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик

13) эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида

14) ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, бунда ҳуқуқбузарликни содир этишда машинадан фойдаланишда.

Бошқа ҳолатларда ҳам машиналарни жарима майдонига жойлаштириши мумкинми?

Жавоб – ҲА. Бошқа ҳолатлар бўйича ҳарбий автомобиль инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, божхона органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари, чегара қўшинлари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мансабдор шахслари ҳам машинани жарима майдонига жойлаштириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Шунингдек, жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, машина жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Демак, машина жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:

Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;

Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.

ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, жаримангиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.

Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун қандай ҳужжат керак?

Жавоб – ҳеч қандай. Транспортни жарима майдонидан олиб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги хабар жарима майдони эгасига “Жарима майдончаси” тизими орқали юборилади. Шунингдек, бу хабар ҳайдовчининг телефонига СМС тарзида ҳам юборилади.

Жарима майдончасида турган машинага нимадир бўлса, уни ким тўлайди?

Агар жарима майдончасида турган машинага нимадир бўлса, зарарни қоплаш жарима майдончаси эгасига юклатилади. Агар тўлашдан бош тортса, машина эгаси судга, прокурорга ёки ички ишларга мурожаат қилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 550

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


26-ноябр 2024, 12:47
2 482

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


4-декабр 2024, 10:53
2 097

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 053

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.