Ўзбекистон
08.04.2024
1 170
© Фото: hudud24.uzЭнди автомототранспорт воситасини сотиш жараёнида турмуш ўртоғингизни розилиги аризасини нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштиришингиз мумкин.
Бунда розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Эр-хотин умумий тасаруффидаги мол-мулкни тасарруф этишга розилик”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.
- Розилик берувчи қайси aвтомототранспортни сотишга розилик бераётганини киритади;
- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
Сиз ушбу нотариал ҳаракатни уйингиздан ёки иш жойингиздан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефонингиз орқали 15 минутда расмийлаштиришингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.