currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларОзиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот

Озиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот

Ўзбекистон

calendar

10.10.2023

eye

1 352

Озиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот

Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Нонни иккига бўлиб сотиш мумкинми? Туз, шакар, ун, ёрма, меваларни сотишда қандай талаблар бор? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди? Hudud24.uz шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларида унга қўшилган масаллиқларга оид маълумот бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

маҳсулотлари таркибидаги ингредиентлар, қўшимча масаллиқлар;

озиқлик қиймати (калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва ҳажми;

қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва парҳез таомлар ва бошқалар учун);

тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун);

мажбурий сертификатланадиган товарлар учун сертификати;

сақлаш шартлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

айрим касалликларда истеъмол қилиш мумкинмаслиги.

Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунгача ўрамидан очилиши керак. Товарнинг ифлос бўлган қисми тозаланиши керак.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нуридан пана жойда сақланиши шарт

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.

Тортиб сотиладиган маҳсулотлар қадоқланганда товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўралганлиги учун қўшимча ундирилмайди.

Тортиб сотиладиган тортиладиган озиқ-овқат товарларининг нархи нетто оғирлиги бўйича белгиланади.

3. Нонни иккига бўлиб сотиш мумкин

Гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совитиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.

Нон ва нон-булка cотишга ихтисослашган савдо корхоналарида иш соатларида ассортиментдаги нон ва нон-булка маҳсулотлари бўлиши керак.

Нон сотиш ва сақлаш учун мўлжалланган жой қуруқ ва шамоллатиб туриладиган бўлиши керак.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо объектлари махсус анжомлар (вилкалар, пичоқлар, ажратувчи тахталар, стеллажлар, полькаларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўтка ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари фақат нон маҳсулотлари ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилади.

Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон, нон-булка маҳсулотлари 2–4 та тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилганда сотувчи-ходимлар уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак.

Нон, нон маҳсулотларида картошка касаллиги (кўкариб қолганида) аниқланганда улар сотувдан чиқарилади.

4. Мевалар совутиладиган жойда сақланиши керак

Мева-сабзавотлар сортларга ажратилиб сотилади. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари (“Оқ олма”, “Астрахан оқ олмаси”, “Розмарин”), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум бундан мустасно.

Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавотлар махсус, қуёш нури тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совитиладиган жойларда идишда сақланиши керак.

Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда – сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.

Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.

Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 °C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.

Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 –10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.

Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади.

Янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари полькаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совитиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади.

Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбур.

Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тақиқланади.

Дилмурод Ражабоев, 

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
31-май 2024, 10:20
332

Қайси маҳсулотларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин ҳам истеъмол қилса бўлади?

Бутун дунёда истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга қаратилган ҳаракат, егуликни бўлишиш (инглизча foodsharing - “егуликни бўлишиш”) машҳур бўлиб бормоқда.

cover image
8-апрел 2024, 04:59
379

Машина олди-сотди жараёнида яна бир қулайлик яратилди

Энди автомототранспорт воситасини сотиш жараёнида турмуш ўртоғингизни розилиги аризасини нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштиришингиз мумкин.

cover image
21-август 2023, 06:31
504

Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда

Бутун дунёда истеъмол харажатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро тадқиқотлар билан шуғулланувчи Euromonitor International ташкилоти ўзининг навбатдаги маърузасида маълум қилди.

cover image
25-феврал 2023, 16:42
1 001

Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.