Ўзбекистон
28.04.2026
196

Меҳнат жараёнида ҳар доим ҳам белгиланган норма ёки лавозим мажбуриятлари тўлиқ бажарилавермайди. Бундай ҳолатларда иш ҳақи қандай ҳисобланиши кўпчиликни қизиқтиради. Амалдаги қонунчилик бу масалани аниқ тартибга солган.
Мазкур тартибга кўра, меҳнат нормалари бажарилмаган вазиятларда иш ҳақининг миқдори айнан кимнинг айби билан бундай ҳолат юзага келганига қараб белгиланади.
Агар меҳнат мажбуриятлари иш берувчининг айби билан бажарилмаган бўлса, ходим зарар кўрмаслиги керак. Шу сабабли, унга ҳақиқатдан ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади. Бу норма ходим манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Баъзан эса вазият на иш берувчи, на ходимга боғлиқ бўлган омиллар туфайли юзага келади. Масалан, техник носозликлар ёки ташқи сабаблар. Бундай ҳолларда ходимнинг иш ҳақи тўлиқ йўқолиб кетмайди. Қонунчиликка кўра, у камида тариф ставкаси ёки маошининг учдан икки қисми миқдорида сақланиб қолади.
Агар меҳнат мажбуриятлари айнан ходимнинг ўз айби билан бажарилмаган бўлса, унда иш ҳақи бажарилган иш ҳажмига қараб белгиланади. Яъни, ходим фақат реал бажарган ишига яраша ҳақ олади.
Меҳнат нормалари бажарилмаган ҳар бир ҳолат бир хил баҳоланмайди. Қонун бу ерда адолат тамойилини қўллайди: ким айбдор бўлса, жавобгарлик ҳам ўша томонга юкланади. Шу билан бирга, ходимнинг ҳуқуқлари максимал даражада ҳимоя қилинади ва ҳар қандай вазиятда камида минимал даражадаги тўлов кафолатланади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.