currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларМеросда фарзандларимни ҳам розилиги керакми?

Меросда фарзандларимни ҳам розилиги керакми?

Ўзбекистон

calendar

20.11.2022

eye

841

Меросда фарзандларимни ҳам розилиги керакми?

— Қайним қайнонамни номида бўлган уйни ўз номига расмийлаштирмоқчи. Нотариус «акангизни фарзандларини ҳам розилиги керак» деган эмиш. Турмуш ўртоғим вафот этган. Қизларим турмушга чиққан. Ўғлим билан алоҳида уй солганмиз. Шунда ҳам фарзандларимни розилиги керак бўладими? Исми сир тутилди. Саволга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раис ўринбосари Эльвира ХАМРАЕВА жавоб берди: — Фуқаролик кодексининг 1118-моддасига биноан, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига кўра мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Фуқаролик кодексининг 1140-моддасига биноан, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади. Фуқаролик кодексининг 1140-1-моддага кўра, агар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади (мерос трансмиссияси). Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди. Агарда, қайниз қайнонангизнинг ўлимидан сўнг, қайнонангизнинг номида бўлган уйни ўз номига расмийлаштирмоқчи бўлса, турмуш ўртоғингиз онаси вафотидан кейин вафот этган бўлса, турмуш ўртоғингиз мерос трансмиссияси бўйича меросхўр ҳисобланади. Агар турмуш ўртоғингиз онасининг вафотидан олдин вафот этган бўлса, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр деб ҳисобланади. Шу сабабли, сизнинг қайнонангиз васиятнома қолдирмаган бўлса, унинг вафотидан сўнг, унинг мол-мулкига Сизнинг турмуш ўртоғингизнинг меросхўрлари сифатида фарзандларингиз ҳисобланади, шу сабабли, меросхўрлар сифатида сиздан ва болаларингиздан розилик олиниши даркор.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 021

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 006

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
924

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
910

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: