Ҳуқуқ
01.11.2024
143
Бунда улар ҳаво транспортида ташишда экспорт қийматининг 15 фоизигача компенсация олиши мумкин.
“Савдони ривожлантириш компанияси” мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларини қоплайди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Пул маблағлари экспорт қилувчи компанияларга маҳсулотларни хорижга авиатранспорт орқали жўнатгандан сўнг тақдим этилади.
Тўлов миқдори етказиб бериш мамлакатига, шунингдек, товар ҳажмига боғлиқ. Аризалар subsidiya.epauzb.uz платформаси орқали қабул қилинади.
Россия, Хитой ва Афғонистонга етказиб беришда нархнинг 13%и тўланади. Бошқа мамлакатларга (Ўзбекистон билан чегарадош давлатлардан ташқари) экспорт учун компенсация 15%ни ташкил этади.
“Савдони ривожлантириш компанияси” президентнинг март ойидаги қарорига мувофиқ Савдо-саноат палатаси бошқаруви остида ташкил этилган. У Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларини тақсимлаш, хусусан, экспортни субсидиялаш учун масъулдир.
Ташкилот транспорт, хорижий офислар, омборлар, савдо бинолари ижараси, суғурта ва реклама харажатларини қоплайди. Шунингдек, бизнесга хорижий брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мутахассисларни жалб қилишда ёрдам беради.
Аввалроқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришда минимал экспорт нархлари белгиланиши ҳақида хабар берилганди. Мазкур маҳсулотларнинг экспорт нархи пасайишининг тафовути 20%дан кам бўлмаслиги керак.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.
Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.