Ўзбекистон
18.10.2023
1 658

Ўзбекистон темир йўллари АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган, Сурхондарёда поезд йўлига Spark автомашинаси чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 18 октябрь куни тахминан соат 08:47 атрофида Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай Spark билан тўқнашиб кетган.
[caption id="attachment_22862" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: t.me/uzrailways_uz[/caption]
Ушбу ЙТҲга Spark автомашинаси ҳайдовчиси томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган.
[caption id="attachment_22861" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: t.me/uzrailways_uz[/caption]
Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. Spark автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамларга қарамай шифохонада вафот этган.
[caption id="attachment_22864" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: t.me/uzrailways_uz[/caption]
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.