currencies image

12 606,73 UZS

49,17

usd

currencies image

14 849,47 UZS

40,34

eur

currencies image

159,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларМобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари кўпаяди, тўловлар камаяди

Мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари кўпаяди, тўловлар камаяди

Ўзбекистон

calendar

30.03.2023

eye

761

Мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари кўпаяди, тўловлар камаяди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Аҳоли ва тадбиркорларга сервис сифатини ошириш» дастурида давлат хизматларини олишда яна бир қанча қулайликлар бўлиши назарда тутилмоқда. Масалан:

  • анъанавий шаклда кўрсатиладиган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • dxa.gov.uz ахборот тизими орқали ЭРИ калитларини расмийлаштириш ва бериш имкониятини яратиш;
  • фуқаролар орасида кенг фойдаланилаётган хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида ўзаро боғланган ҳолда кўрсатиш;
  • фуқаролар учун ноқулайликлар туғдираётган мавжуд тартибларни мақбуллаштириш;
  • никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини электрон тизим орқали олишни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон фуқароси билан чет элда тузилган никоҳ ва ажримни тизимга киритиш имкониятини яратиш;
  • «Юридик ёрдам» ахборот тизимида адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар фойдаланиши учун очиқ бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлари бўлимини яратиш;
  • электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда масофадан туриб амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар турларини кенгайтириш;
  • my.gov.uz портали орқали онлайн форматда бўладиган давлат хизматлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш.
Мақсад - масофадан туриб мобил иловалар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўпайтириш, ундириладиган тўловлар миқдорини камайтириш, талаб қилинадиган ортиқча ҳужжатларни бекор қилиш, кўриб чиқиш жараёнлари ва муддатларини кескин қисқартириш, шаффофликни ошириш, аҳоли ва тадбиркорлар билан доимий мулоқот майдончаларини ташкил этиш, ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга ўқитишдир.

Жаҳонгир Ҳусанов,

Адлия вазирлиги масъул ходими 

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 613

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 206

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
513

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
453

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
5-июн 2024, 11:41
505

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг тартиби

Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

cover image
15-апрел 2024, 11:39
854

Эндиликда давлат хизматлари (my.gov.uz) орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасига кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

cover image
4-апрел 2024, 09:23
451

Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

10 дан ортиқ хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиби белгиланди.