Ўзбекистон
04.04.2024
451
Ҳукумат қарори билан “Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Унга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга 10 дан ортиқ хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиби белгиланди, жумладан:
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлик тўғрисида;
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Гидрогеологик хулоса бериш;
Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Радиотехник иншоотларнинг санитария хулосасини (санитария паспорти) бериш;
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан хулоса бериш;
Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЙИДХП(my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
ЙИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчи белгиланган талабларга жавоб бермаганда;
ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
талабгор томонидан белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи 1 ой муддатда давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Хулоса объекти мазкур Регламент ва тегишли паспортлар талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган томонидан ҚР-код қўйилган хулоса автоматик равишда шакллантирилади ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЙИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Хулосанинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
ариза берувчи хулосанинг амал қилишини бекор қилиш бўйича мурожаат қилганда;
хулосанинг амал қилиш муддати тамом бўлганда;
хулоса объекти тугатилганда, ўзгартирилганда ва йўқ қилинганда.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг тартиби
Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Эндиликда давлат хизматлари (my.gov.uz) орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасига кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари кўпаяди, тўловлар камаяди
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурда давлат хизматларини олишда яна бир қанча қулайликлар бўлиши назарда тутилмоқда.