Содда талқин
24.08.2024
1 886

2024 йил 24 сентябрдан "Тошкент — Москва — Тошкент"йўналишида қатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи"АЖ хабар берди.
Келтирилишича, Тошкент — Москва йўналиши бўйича биринчи поезд 24 сентябрда йўлга чиқади. Кейинги қатновлар 2 октябр, 10 октябр, 26 октябр, 2 ноябрь, 18 ноябрь, 26 ноябрь, 4 декабрь, 12 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Москва — Тошкент йўналишидаги биринчи поезд 28 сентябр куни йўлга чиқади. Навбатдаги қатновлар 6 октябр, 14 октябр, 30 октябр, 6 ноябрь, 22 ноябрь, 30 ноябрь ва 8 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Чипталарни "Ўзбекистон темир йўллари"сайти орқали харид қилиш мумкин. 24 сентябрда жўнайдиган поезд учун қуйидаги нархлар белгиланган:
плацкарт — 2 616 770 сўм,
купе — 3 574 240 сўм (282 АҚШ доллари)
Қайд этилишича, мазкур йўналишга чипталарни чегирма асосида харид қилиш мумкин. Яъни рейс санасидан қанча кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади. Халқаро поездларда йўл ҳужжатлари нархи Ўзбекистон Марказий банки томонидан чипталар сотилган кунга белгиланган Швейтсария франки курси бўйича баҳоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Тошкент метросига 2 та янги поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.
Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Москвада сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик теракт содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.