Содда талқин
24.10.2025
156

Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан муаллифлик ҳуқуқига нисбатан ҳурмат ҳиссини юксалтириш, ижод аҳли фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соҳага оид ҳуқуқий маданиятни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш мақсадида ҳуқуқий акция ўтказиш белгиланган. Шу мақсадда октябрь ойи “Санъат ва ижод ҳимояси ойлиги” деб эълон қилиниб, ўқувчиларни муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ маълумотлар билан таништириб боришни кўзладик.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 177-1-моддасида муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш:
— асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.
Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби
Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси
Фуқаролар уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш орқали ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ишончини мустаҳкамлайди.