currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларМудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилиши эҳтимолини рад этди

Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилиши эҳтимолини рад этди

Ўзбекистон

calendar

05.05.2021

eye

382

Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилиши эҳтимолини рад этди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури имзолангани муносабати билан билдирилаётган хавотирлар асоссиз эканини таъкидламоқда. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти расмий баёнотида айтилган. Қайд этилишича, интернет тармоғидаги айрим сайтлар жорий йил 27-28 апрель кунлари Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали С.К. Шойгунинг Ўзбекистонга  ташрифи якунлари бўйича қуйидаги саволларни бера бошлади:

    • Стратегик шериклик доирасида Россия қўшинларининг Ўзбекистонга киритилиш эҳтимоли борлигидан хавфсираш.
    • Россиядаги ҳарбий тўқнашувларга Ўзбекистон Республикасининг аралашиш эҳтимолининг борлиги.
    • Ғарб давлатлари томонидан Ўзбекистон  ташқи сиёсатига салбий баҳо бериш эҳтимоли.
    • Россиянинг Ўзбекистонга таъсири  кучайиб бораётганидан  норозилик.
    • Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш зарурати.
Қайд  этиш жоизки, ушбу барча хавотирлар мутлақо асоссиз ва ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992 йил), Ташқи сиёсий фаолият концепцияси (2012 йил), Мудофаа доктринаси (2018 йил) каби мудофаа соҳасидаги асосий ҳужжатларда бу саволларга  аниқ жавоблар келтирилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасида қуйидагича ёзилган: “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати қуйидаги принципларга асосланган:
      • ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик; 
      • Қуролли Кучларнинг хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслиги”.
Шу нуқтаи назардан Россия қўшинларининг Ўзбекистонга киритилиши ҳамда Россиянинг ҳарбий тўқнашувларига Ўзбекистоннинг аралашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни бўрттириш асоссиздир. Иккинчидан, Ўзбекистон – ўзининг ички ва ташқи сиёсатини ўзи белгилайдиган суверен давлатдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир…” Шу боис ғарб давлатлари томонидан Ўзбекистон  ташқи сиёсатига салбий баҳо бериши мумкинлигидан қўрқиш, Россиянинг Ўзбекистонга таъсирининг  кучайиб бораётганидан  норозилик ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги талаблар ҳам ўзини оқламайди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан ҳам, Европа, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, АҚШ билан ҳам ҳамкорлиги ишонч, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурилган. Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида кенгайтирилган меъёрий-ҳуқуқий база яратилган бўлиб, у қуролли кучлар фаолиятининг турли йўналишлари бўйича ҳамкорликни юритиш ва фаоллаштириш имконини беради. Бундай ҳамкорликнинг асосини авваломбор, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2004 йил 16 июлда имзоланган Стратегик  шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ташкил этади. Бугунги кунда Россия Ўзбекистон аҳолисининг тинч ҳаётини таъминлаш, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қурол ва ҳарбий техника етказиб бериш бўйича шерик бўлиб қолмоқда. Бундан шундай хулоса келиб чиқади: икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш  Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир, Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон Республикаси учун турли оқибатлари тўғрисидаги бир ёқлама мулоҳазалар асоссиздир.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 799

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 726

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 624

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: