Ўзбекистон
23.10.2023
1 450

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари видеомурожаат эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, Яккасарой туманидаги 160-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби таълим-тарбия жараёнларига бошқарма мутасаддилари томонидан асоссиз равишда халақит қилинмаган ва ўрганишлар олиб борилмаган. Фуқаро Ф.А.Искандарованинг Тошкент шаҳар прокуратурасига қилган мурожаатларидан сўнг, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассислари жалб этилган ҳолда Яккасарой туман прокуратураси томонидан текширув-тафтиш ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилган. Жумладан, Яккасарой туман прокуратурасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 9/09-1/23-сонли “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида»ги тақдимномасидан сўнг, 160-мактаб директори И.Казакова эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Унга кўра, мазкур таълим муассасасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. “Охирги йилларда мактабда таълим-тарбия жараёнлари сифат кўрсаткичи кескин пасайиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим инспекциясининг эълон қилган умумтаълим мактаблари рейтингида ҳам бу ўз тасдиғини топган. Жумладан, 2021 йил якунларига кўра, мактаб рейтинг параметрлари бўйича 160-мактаб республикамиздаги мавжуд 10130 та умумтаълим мактаблари орасида 8067-, шаҳардаги 318 та мактаб ўртасида 233- ва тумандаги 15 та мактаб орасида 12-ўринга тушиб кетгани ачинарлидир. Бундан ташқари, 160-мактаб ўқувчиларининг сўнгги уч йилда бирорта на республика ва на халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлиш тугул, иштирок ҳам этмагани таълим сифати пасайиб кетганини кўрсатиб турибди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик сони сезиларли даражада кўпайган. Мактаб директори И.Казакова томонидан ўқитувчилар ўртасида тартиб-интизомнинг ўта сусайтириб юборилгани, таълим муассасасида қонун ва қонуности ҳужжатларини юритишда жиддий хато-камчиликларга йўл қўйилгани, ижро интизомини қўпол равишда бузгани текширишлар натижасида аниқланган. Натижада Яккасарой туман прокуратураси берган тақдимнома Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан ўрганилган ва уларнинг хулосасига кўра, мактаб директори И.Казакова ишдан бўшатилганини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берилди
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.
Мактабни тўлиқ тамомламаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди
Уларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган.
1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб
Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.