currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНашрлар блогерларнинг постидан фойдаланганида, муаллифдан рухсат сўраши керакми?  

Нашрлар блогерларнинг постидан фойдаланганида, муаллифдан рухсат сўраши керакми?  

Ўзбекистон

calendar

21.02.2023

eye

2 377

Нашрлар блогерларнинг постидан фойдаланганида, муаллифдан рухсат сўраши керакми?   

Ижтимоий тармоқда фойдаланувчи эълон қилган пост (мақола, фото, видео ва ҳк)дан интернет ё босма нашрлар ёхуд бошқа фойдаланувчилар контент яратишда фойдаланса, муаллифдан рухсат сўраши керакми? Ёки ижтимоий тармоқда ҳамма учун очиқ жойда қўйилган контентни муаллиф рухсатисиз қайта эълон қилса бўладими? Одатда муаллифлик ҳуқуқига оид иш ҳақида гап кетганда, омма орасида кенг тарқалган “интернет саҳифаларидан олдим, у ерда жойлаштирилган маълумотлар “жамоат мулки” – деган нотўғри тушунча мавжуд. Миллий қонунчилигимизга асосан, муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси – асарлар, ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарлари, шу жумладан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган блогпостларга (мақола, фото, видео, аудио) ҳам татбиқ этилади. Кўп ҳолларда контентлар яратиш вақтида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ҳар қандай асар шаклларига, хусусан, мақола, фото, видео, аудиоларга мурожаат қилинаётганлигига гувоҳи бўламиз. Қонунда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган очиқ манбалардаги фан, адабиёт ва санъат асарларидан муаллифнинг розилигисиз фақатгина иқтибос келтирган ҳолда фойдаланиш мумкинлиги белгиланган. Иқтибос келтиришда асар муаллифнинг исми-шарифини ва олинган манба албатта кўрсатган ҳолда ҳамда асардан нормал фойдаланилишига зарар етказмаслик ва муаллифнинг қонуний манфаатларига путур етказмаслик шарти билан, ошкор қилинган асарлардан асл нусхада ва таржимада илмий, тадқиқий, мунозаравий, танқидий ҳамда реклама билан боғлиқ бўлмаган ахборот мақсадларида кўзланган мақсадга мос ҳажмда иқтибос олиш, шу жумладан газета ва журналлардаги мақолалардан парчаларни матбуот шарҳлари шаклида такрорлаш тарзида эркин фойдаланишга йўл қўйилади. Эътибор берган бўлсангиз, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган асардан иқтибос келтирилганда ушбу иқтибос кўзланган мақсадга мос ҳажмда бўлиши белгиланган. Албатта, бу бутун асарни ёки мақолани кўчириб олиш дегани эмас. Шу сабабли интернет саҳифаларига жойлаштирилган муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ҳаммаси ҳам жамоат мулки эмас ва улардан фойдаланилганда ҳуқуқ эгасидан рухсат сўралиши шарт. Бунда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланганлиги ҳақида белги мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар, асар муаллифлик ҳуқуқи асосида қонун билан ҳимоя қилинади. Эслатиб ўтамиз! Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган асарлардан фақат муаллифнинг ёки у ваколат берган шахс билан тузилган ёзма шартнома асосида фойдаланиш мумкин. Қонунга риоя қилмаслик жиноий, маъмурий ва фуқаровий жавобгарликни келтириб чиқаради. Муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси суд орқали ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда (6 млн.дан 300 млн. сўмгача) товон пули ундиришга ҳақли.

Мадина Маҳмудова, Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси масъул ходими 

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
959

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
909

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
871

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
838

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-ноябр 2023, 07:02
1 473

Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

cover image
3-октябр 2023, 12:32
1 766

Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди

Ноқонуний текшириш учун Ғузор туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланган.

cover image
11-сентябр 2023, 14:00
2 346

“Маънавиятсиз” кадрларни кесиш, кафе-ресторанларда рухсатсиз қўшиқ қўйиш ва ретрансляция. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича оддий ҳолатга айланган 7 та ҳуқуқбузарлик

Фильмлардаги айрим кадрларни кесиб, эфирга бериш тўғрими? Кафе-ресторанда қўйилаётган, тўйларда ижро этилаётган қўшиқлар учун муаллифдан нега рухсат олинмайди? Китобларни сўрамай нашр қилиш бу ўғрилик... hudud24.uz кундалик туриш-турмушимизда «одатий ва табиий» ҳолга айланган ана шундай қоидабузарликларнинг энг кенг тарқалган еттитаси тўғрисида сўз юритади.

cover image
30-август 2023, 14:00
2 696

Реклама ҳақида 5 та саволга жавоб

Ҳар куни ва ҳар қадамда рекламаларга дуч келамиз. ТВ, радио, баннерлар, плакатлар, симёғочлар... Уларнинг ҳаммаси ҳам қонун талабларига мосми? Реклама учун қандай талаблар қўйилади? Қайси маҳсулотларни реклама қилиш мумкин эмас? hudud24.uz реклама ҳақида, унда тилнинг аҳамияти, қандай рекламалар тақиқланиши, болалар учун зарарли рекламалар, жавобгарлик масалаларига тўхталади.