Ўзбекистон
30.08.2023
2 696

Ҳар куни ва ҳар қадамда рекламаларга дуч келамиз. ТВ, радио, баннерлар, плакатлар, симёғочлар... Уларнинг ҳаммаси ҳам қонун талабларига мосми? Реклама учун қандай талаблар қўйилади? Қайси маҳсулотларни реклама қилиш мумкин эмас? hudud24.uz реклама ҳақида, унда тилнинг аҳамияти, қандай рекламалар тақиқланиши, болалар учун зарарли рекламалар, жавобгарлик масалаларига тўхталади. 1. Реклама ўзи нима? Қонуний тилда реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот ҳисобланади. Ушбу тарифдан келиб чиқиб, кўплаб реклама берувчилар реклама учун қоида йўқ деб ҳисоблайди ва уларнинг рекламаси бир нечта қонун талабларига зид бўлиб қолади. Аслида реклама тайёрланаётганда “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига бўйсуниш ва ушбу Қонун доирасидан чиқмаган ҳолдагина рекламаларни жойлаштириш шарт. 2. Реклама учун тил қоидаси борми? Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши керак. Бошқа тилларда фақатгина реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги бир нечта талабларни бузмаган ҳолда такрор берилиши мумкин:
Cаламат Туремуратов,
ҳуқуқшунос
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди
Ноқонуний текшириш учун Ғузор туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланган.
“Маънавиятсиз” кадрларни кесиш, кафе-ресторанларда рухсатсиз қўшиқ қўйиш ва ретрансляция. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича оддий ҳолатга айланган 7 та ҳуқуқбузарлик
Фильмлардаги айрим кадрларни кесиб, эфирга бериш тўғрими? Кафе-ресторанда қўйилаётган, тўйларда ижро этилаётган қўшиқлар учун муаллифдан нега рухсат олинмайди? Китобларни сўрамай нашр қилиш бу ўғрилик... hudud24.uz кундалик туриш-турмушимизда «одатий ва табиий» ҳолга айланган ана шундай қоидабузарликларнинг энг кенг тарқалган еттитаси тўғрисида сўз юритади.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди