Ўзбекистон
06.07.2023
1 490

Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик муздек сув ичиш билан ўз чанқоғини қондиришга ҳаракат қилади. Хўш, бу қанчалик тўғри? Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова ёзнинг иссиқ кунларида чанқоқни қолдириш бўйича тавсиялар берди. Мутахассиснинг таъкидлашича, жазирама пайти тана ўзини табиий совутиши натижасида кўп терлайди. Совуқ сув ичганда эса организм уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стрессдир. Қолаверса, жазирама кунлари муздек сув ичиш кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Биринчи галда совуқ ичимлик овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади. Маълум бўлишича, паст ҳароратли сув истеъмол қилиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради. Айниқса, совуқ сув ёғли таомлар билан бирга ичилганда ёғнинг организмга сўрилиши қийинлашади. Бу эса саломатлик учун анчагина хавфли. Шунингдек, паст ҳароратли ичимлик танада овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-халқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Аксинча, жазирама ҳавода илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиш тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди. Қолаверса, бундай ичимлик чанқоқни тез қондириб, танадаги терморегуляцияни рағбатлантиради. Натижада иссиқ ҳавода организм тезроқ совийди. Шу билан бирга, илиқ сув танадаги сув-туз балансини меъёрлаштиради. Бунинг учун кунига ўртача 2-3 литр илиқ суюқлик (кўк чой, газсиз минерал сув) ичиш тавсия этилади. Бундан ташқари, чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.