Ўзбекистон
29.07.2021
618
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида мавжуд, давлат тилида қабул қилинмаган ҳужжатлар билан ишлашда ягона ёндашувларни шакллантириш долзарблиги. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тили яқин-яқингача қонунчилик амалиётидаги долзарб мавзулардан бўлиб келган. Биламизки, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин. Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади. Бироқ Қонуннинг ушбу таҳрири 2021 йил қабул қилинган бўлиб, бир неча йиллар олдин ҳужжатлар қабул қилинишига талаблар ўзгача бўлган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг кодекслари, кўплаб қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари кўп ҳолларда иккита тилда тасдиқланади ва амалиётга киритилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг фақат давлат тилида бўлиши турли тилларда тафовут юзага келишининг олдини олиши билан бир пайтда, чет элликлар ҳамда давлат тилини мукаммал билмайдиган резидентларга қийинчилик туғдириши мумкинлиги жузъий камчилик саналади. Ушбу муаммони бартараф этиш учун norma.uz, турли ахборот сайтлари ва порталларида ҳужжатнинг норасмий таржималари мунтазам жойлаштириб борилади. Бошқа томондан ўтган даврда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат рус тилида қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида жойлаштирилмаганлиги аҳолининг аксарият қисми давлат тилидан асосий мулоқот тили сифатида фойдаланишини инобатга олган ҳолда кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради. Мисол учун, ҳужжатлардаги талабларнинг фақат рус тилида баён этилганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда ноаниқликларга олиб келади. Бунда, бир тараф нормани ўзича, бошқаси ўзича талқин қилиши ҳолатлари учраб туради. Таъкидлаш жоизки, йилдан йилга lex.uz даги фақат рус тилида эълон қилинган ҳужжатлар сони қисқариб бормоқда. Бунга, биринчидан ваколатли органлар томонидан ҳужжатлар таржима қилиниши ва фуқаролар фойдаланиши учун давлат тилида ҳам жойлаштирилиши, иккинчидан эски қонунчилик ҳужжатларининг тўлиқ қайта кўриб чиқилиши ва ўзбек тилида, ёҳуд ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида янгидан қабул қилиниши орқали эришилмоқда. Учинчи тарафдан назар соладиган бўлсак, ҳужжатнинг икки тилда қабул қилиниши қонун чиқарувчи органнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органларнинг ушбу нормани белгилашдан мақсадларини тўлиқ тушуниш, “қонун руҳи” асосида нормани энг тўғри талқинда қўллашга имконият яратади. Қўшимчасига айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, чет эллик инвесторларни фаол жалб қилиш ва халқаро кооперацияни кучайтириш учун айрим тоифадаги ҳужжатлар Қонунчилик маълумотлари миллий базасида ўзбек ва рус тиллари билан бир пайтда инглиз тилида ҳам жойлаштириб келинмоқда. Юқоридагиларга асосан, аҳолининг кенг қатламлари учун алоҳида аҳамиятли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки тилда қабул қилишни давом эттириш, базада қолган ҳужжатларни ҳам давлат тилига ўгириш ишларини якунлаш ва норматив-ҳужжатларни инглиз тилида ҳам эълон қилиш амалиётини кенгайтириш қонунчилик ижодкорлигида тилларнинг қўлланишига нисбатан энг тўғри ёндашув дейишимиз мумкин. Ф.ШОКИРОВ, Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир
Энди иш берувчи ходимни ишга қўймасликка ҳақли, агар…
Қирғизистон паспорти билан ҳам Тошкентдан уй сотиб олса бўладими?