Ўзбекистон
08.09.2021
1 280

2021 йил 23 август куни “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги ЎРҚ-710-сонли Қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир. Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади. Шунингдек, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Номусга тегиш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдиришга қандай жавобгарлик бор?
Қайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?
Журналистларга қандай имтиёзлар берилди?
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати борми?