Ўзбекистон
07.11.2023
1 131

Ноябрь ҳолатига кўра ер остида сақлаш иншоотларига 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ табиий газ жамланган. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова маълум қилди. Шунингдек, “Хўжаобод” газни ер остида сақлаш иншоотида актив газ сақлаш ҳажмини оширишга оид лойиҳа доирасида 5 та қудуқ бурғиланган. Магистрал газ қувурларининг электр кимёвий ҳимояловчи воситаларини куз-қишга тайёрлаш жараёнида 807 та катодли ҳимоя станцияси, 258 та трансформатор жамланмаси, қарийб 960 км ҳаво линияси, 60 та чизиқли ажратгич ва 1068 та назорат ўлчов устуни жорий таъмирланган. Ўтказилган тафтиш, профилактик синов, режим созлаш ва таъмирлаш ишлари ҳамда амалга оширилган ташкилий техник чора тадбирлар натижасида тизимда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 млн.кВт.соат электр энергия кам истеъмол қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Сирдарёда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси салкам 62,5 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади. Бу каби ҳолатларда “заправка”лар қандай жавобгарликка тортилади?
Тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Авария ҳолати сабаб Сурхондарёнинг 8 та тумани ва Термиз шаҳрида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
Бандихон туманидаги магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.