Ўзбекистон
23.12.2023
1 493

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди
“Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди.
Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.
Миллий комиссия:
ички ишлар вазири – Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири – Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлади.
Фармон билан Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.
Миллий комиссия, жумладан, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини, халқаро меҳнат стандартларини кенг жорий этиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.
Фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти негизида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Тадбиркорлар давлат хизматларини кўрсатиши мумкин, Аҳоли ягона реестри жорий этилади, бепул юридик ёрдам доираси кенгайтирилади – Президент фармони
«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
“Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади
Дастурлаш соҳасига қизиқувчи махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.
Айрим нафақа миқдорлари оширилди
Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.