Ўзбекистон
17.03.2023
2 137
Компьютер орқали инсоннинг фикрларини (тасвирларини, ниятларини) ўқиш деб талқин қилиниши мумкин бўлган лойиҳалар узоқ йиллардан бери мавжуд. Осака университети тадқиқотчилари сунъий интеллектни одам кўраётган тасвирни такрор ўқишга ўргатишди. Ушбу тадқиқотга матн ёрдамида тасвирларни яратувчи машҳур Stable Diffusion дастури асос қилиб олинган. Таниб олиш аниқлиги 80 фоизни ташкил этади. У шакл ва ҳатто рангларни айнан такрорлайди. Японлар томонидан қўлланилган нейрон тармоқ калит сўзлар асосида тасвир ҳосил қилади ва ҳар бир янги матн ишораси расмни янада аниқроқ тасвирлашга хизмат қилади. Олимлар ушбу схемага яна бир босқични қўшиб ўрганди. Тажрибада иштирок этган тўрт иштирокчининг мия фаолияти маълумотларини солиштирилди. Одамларга тасвирларнинг матнли тавсифи билан турли хил фотосуратлар кўрсатилди, нейрон тармоқ эса миянинг қаери ҳаяжонланганлигини ёзиб олди ва ёд олди. Ҳаммаси бўлиб кўнгиллиларга 10 мингга яқин тасвирлар кўрсатилди, тизим мия фаолияти суратларини тўплади ва сунъий интеллект уларни таққослаб, шифрлади. Олинган матнли ва визуал маълумот инсон миясининг қайд этилган фаолияти билан боғланди. Тренинг якунлангач, тизим эксперимент иштирокчилари кўраётган объектларнинг шакли ва ҳатто ранглари ҳам жуда аниқ такрорланганлигини айтишган. Аниқлик 80 фоизни ташкил этган. “Биз тадқиқотимиз етарлича юқори аниқлик ва семантик аниқлик билан тасвирларни қайта ишлаб чиқаришга қодир эканлигини кўрсатдик. Бу сизга одамларнинг фикрларини самарали ўқиш имконини беради", - деб ёзади япон тадқиқотчилари ўз мақолаларида. Уларнинг сўзларига кўра, технология фалаж бўлган одамлар билан мулоқот қилиш, ҳайвонларнинг дунёни қандай кўришини ўрганиш ва, эҳтимол, орзуларимизни ёзиб олиш имконини беради. Осака университетида ўтказилган тадқиқот натижалари ҳақиқатда ҳайратланарли.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳайдовчисиз машиналардан тортиб экологияни ҳимоя қилишгача: Сунъий интеллект яна нималар қилиши мумкин?
Сунъий интеллект жадаллик билан ривожланиб, бизнинг яшаш, ишлаш ва дунё билан ўзаро муносабатимизни ўзгартирмоқда. Технологик тараққиёт даврида туриб, сунъий интеллектнинг улкан салоҳиятига гувоҳ бўлмоқдамиз. Hudud24.uz келгуси йилларда сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи кучи ҳақидаги тахминий 7 истиқболни тақдим этади.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига сунъий интеллект технологиялари татбиқ этилади
475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш режалаштирилмоқда.
Энди бошқа алоқа операторга кўчганда рақамни сақлаб қолиш мумкин бўлади
“ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида икки муҳим янгилик маълум қилинди.
Сунъий интеллект жонзотларнинг ҳис-туйғуларини ўрганди
Япон олимлари сунъий интеллект ёрдамида товуқлар нимани ҳис қилишларини тушунишга муваффақ бўлди.