Ўзбекистон
18.12.2025
672

Меҳнат кодексининг 234-моддасининг биринчи қисмига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Яъни фойдаланилмаган таътил қанча бўлишидан қатъий назар у 5 йил бўладими 10 йил бўладими пуллик компенсация тўлаб берилиши лозим. (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)
Эътибор қилиши керак бўлган бир нечта ҳолатлар мавжуд.
Биринчидан, ходим билан меҳнат шартномаси қайси асосга кўра бекор қилинаётганининг аҳамияти йўқ. Яъники меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бўлсин, ходимнинг ташаббуси билан ёки томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда бўлсин фарқи йўқ пуллик компенсация тўланиши лозим.
Иккинчидан, 5 йиллик меҳнат таътилининг компенсация пулини ҳисоблашда 5 йил аввалги ойликдан эмас балки бугунги кундаги ойлик маошдан келиб чиқиб ҳисобланади ва ходимга тўланиши лозим.
Учинчидан, 5 йиллик фойдаланилмаган таътилни ходим ишлаётган даврда компенсация қилиб бўлмайди. Бу ҳолатда фақат таътилни қисмларга бўлган ҳолда бериш орқали иш жараёнида таътил масаласидаги компенсациядан қутулиш мумкин.
Хўш компенсация тўланмаётган бўлса ходим нима қилиши керак?
Ходим судга ариза билан мурожаат қилиши керак, албатта даъво муддатини ўтказиб юбормаган ҳолда. Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.