Ўзбекистон
27.07.2024
1 622

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.
Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.
Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.
Таълим йўналишларини танлаб, «Сақлаш» тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига SMS хабар юборилади. SMS хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди
ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.
Абитуриентлар танлаган йўналишида нечанчи ўринда турганлигини билиши мумкин
Ушбу жараён имтиҳоннинг иккинчи, яъни танлов босқичи якунлангандан бир неча кун ўтиб бошланади.
10 августгача йўналиш танламаган абитуриентлар ОТМга қабул қилинмайди
Абитуриентлар 10 августга қадар (шу куни ҳам) олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади.
Бугундан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди
Имтиҳонлар 25 июлгача 2 сменада бўлиб ўтади.