Ўзбекистон
14.07.2024
1 429

Бугун, 14 июль куни 8:00 да давлат имтиҳонларига старт берилди. Бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади.
2024/2025 ўқув йилида профессионал ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар республиканинг 73 та ёпиқ турдаги биноларида ўтказилади. Бинолар билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.
Абитуриентларга 3 та мажбурий фан учун (жами 30 та савол) — 60 дақиқа, 2 та мутахассислик фанлари учун (жами 60 та савол) — 120 дақиқа, жами 180 дақиқа (3 соат) вақт берилади.
Тест 14-25 июль кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.
1-смена: 8:00 да;
2-смена:15:00 да бошланади.
Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1 ярим соат олдин белгиланган ҳудудда келиш талаб этилади.
Улар тестга паспорт (ID) ва абитуриент рухсатномасини олиб келишлари талаб қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди
ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 1,3 млндан ошди
Олий таълим билан қамраб олиш даражаси 42 фоизга етди.
Абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмади
Бу йилги тест синовларида 49,4 фоиз абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.