Ўзбекистон
13.06.2023
3 360

Озишнинг самарали бир йўли сифатида ҳозирда жарроҳлик орқали ошқозонни кесиб, кичрайтириш усулидан кўпчилик фойдаланяпти. Айниқса, аёллар парҳез, спорт машғулотлари ёки бошқа йўллар билан натижага эришолмагач, ошқозоннинг бир қисмини кестириб, озишни маъқул кўрмоқдалар. Бу усул инсон саломатлиги учун зарарли эмасми? Жарроҳликдан сўнг беморларда салбий асоратлар пайдо бўлмайдими? Кимларга тавсия этилмайди? Бариатрия операциясини қилдирганлар ёки қилдирмоқчи бўлганларда шу каби саволлар туғилиши мумкин. Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Шуҳрат Ҳошимов мазкур саволларга жавоб берди. Операция кимларга тавсия этилмайди? — Тиббиётдаги аксарият муолажалар қарши кўрсатмаларга эга. Шу маънода ошқозон кичрайтириш амалиётини ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Сурункали юрак касаллигига чалинган инсонларда бариатрия операциясини бажариш тавсия этилмайди. Буйрак етишмовчилиги ёки жигар, ўсма хасталиклари бор беморларда ҳам бу муолажани ўтказиш мумкин эмас. Беморларда қандай салбий асоратлар кузатилиши мумкин? — Бу операция асоратлардан холи эмас. Амалиётдан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Баъзи ҳолларда ўн икки бармоқли ичакдаги сафро ошқозонга зарда бўлиб чиқиши кузатилади. Шунингдек, ушбу амалиётни қўллаганларда ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди. Операция инсон ҳаёти учун хавфли эмасми? — Йўқ, бу жарроҳлик амалиёти беморлар ҳаётига хавф туғдирмайди. Операциядан кейинги асоратларни қийинчиликсиз бартараф этса бўлади. Бариатрик жарроҳликдан кейин инсон тўйиниши учун оз миқдордаги озиқ-овқат ҳам етарли бўлади. Шунинг учун бу муолажа усули озишда жуда самарали, семириш билан боғлиқ кўплаб жиддий касалликларга барҳам беради. Маълумот учун, бариатрия операцияси учун Тошкент шаҳри клиникаларида ўртача 25 миллиондан 55 миллионгача нарх белгиланган. Россияда 6-8 минг АҚШ доллари, Туркияда 8-10 минг АҚШ доллари, Европа ва Америкада нархлар яна ҳам баландроқ экани айтилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди
Вазият Ўзбекистон элчихонаси томонидан назоратга олинган.
АҚШ ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан 60 га яқин бемор болада операциялар ўтказилади
Жарроҳлик амалиёти қорақалпоғистонлик юрагида нуқсони бўлган бемор болаларда ташкил этилади.