Ҳуқуқ
10.09.2026
236

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 90-моддасига кўра, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини бузиш, агар ушбу қилмишда жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солинади.
Агар шахсга маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида ушбу ҳуқуқбузарлик яна такрор содир этилса, ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинади.
Маъмурий жазо икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик яна такрор содир этилган тақдирда, ҳуқуқбузарлик қуроллари ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Шунингдек, шахс ҳуқуқбузарлик қуроллари ва ашёлари мусодара қилинган ҳолда уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам мумкин.
Тегишли рухсатсиз, тақиқланган жойларда ёки тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёхуд усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш ёки балиқ овлаш учун ҳуқуқбузарлик қуроллари ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинади. Шунингдек, шахс уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.