Ўзбекистон
11.03.2024
1 024

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар бош прокурори Ийса бин Саад ал-Жафарий ал-Нуаймий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Суҳбат чоғида Қатар томони икки мамлакат давлат раҳбарлари ўртасидаги яқин дўстлик ва биродарлик алоқалари ўрнатилганини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда, барча соҳалар, шу жумладан прокуратура органлари ўртасида ҳам алоқаларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги мамлакат делегациясининг жорий йил 21-25 январь кунлари Доҳага амалга оширган ташрифи ҳақида ҳам сўз юритилди.
Бош прокурор Қатар Амири томонидан таъсис этилган "Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти"нинг тантанали тақдирлаш маросими 2023 йил 19 декабрь куни Тошкентда юксак даражада ташкил этилгани учун ўзбек томонига миннатдорлик билдирган.
Учрашув сўнгида томонлар прокуратура органлари вакилларининг 2024 йилда ўзаро ташрифларини ташкил этиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбирларни уюштириш тўғрисида келишиб олган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига 4 марта парвоз амалга оширилади.
Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади
Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Октябрда Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги ўтказилади
Февраль ойи охирида Қатарда Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилиги ва туризм кунлари бўлиб ўтган эди.
Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади
Президент қарори билан Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.