Ўзбекистон
02.03.2024
991

Жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистоннинг тоза энергия мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббус – Яшил водород хабини яратишни тақдим этди.
Қайд этилишича, яшил водород қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган водород энергияси сифатида тавсифланади. Водород қайта тикланадиган энергияни узоқ масофаларга сақлаш ва потенциал ташиш учун етакчи вариант сифатида шаклланмоқда.
Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия (қуёш, шамол ва гидроэнергетика) ишлаб чиқаришни 25 фоизга, 2050 йилгача эса углерод нейтраллигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳукуматнинг ушбу мақсадларга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун USAID Энергетика вазирлиги ва энергетика сектори манфаатдор томонлари билан Яшил водород хабини ишга тушириш устида ишламоқда. Хаб минтақанинг келажакдаги энергетика ландшафтини шакллантириш ва Ўзбекистоннинг «Қайта тикланувчи ва водород энергиясини ривожлантириш стратегияси»га ҳисса қўшиш учун энергия сектори ходимларининг янги тоза энергия технологиялари бўйича малакасини оширишга ёрдам беради.
«USAID Марказий Осиё давлатларини тоза энергия ва бошқа энергетиканинг устувор йўналишларни ривожлантиришда қўллаб-қувватлашга содиқдир. Бу шунчаки мақсад эмас, балки зарурат ҳамдир. Бизнинг ишончимиз барқарор келажак тоза ва самаралироқ энергия манбаларига ўтишда жамоавий саъй-ҳаракатларга боғлиқ деган ишончга асосланади», дейди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Эдвард Михалски.
Аввалроқ USAID Delaver университети (АҚШ) ва Тошкент давлат техника университети ўртасида университетнинг магистратура босқичига киритилган яшил водород бўйича янги ўқув дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик ўрнатган эди.
Яшил водород хаби концепцияси муваффақиятли амалга оширишнинг асосий жиҳатларини, жумладан қайта тикланадиган энергия салоҳияти, сув мавжудлиги, тоза водород ишлаб чиқариш усуллари ва экспорт салоҳиятини баҳолайди. Ҳудудни баҳолаш, омборхона иншоот лойиҳаси, логистикани режалаштириш, бозор таҳлили, тартибга солишни баҳолаш ва атроф-муҳитга таъсир қилиш масалалари фаолият юритиш учун оптимал жойларни аниқлашнинг бошқа таркибий қисмларидан биридир.
Бу иш USAID’нинг Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Беш йилга мўлжалланган қиймати $39 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа энергетика сектори самарадорлигини ошириш, тоза энергия ривожланишини жадаллаштириш, минтақавий алоқа ва трансчегаравий энергия савдоси орқали энергия хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Фақатгина ушбу лойиҳа орқали USAID тоза энергияга $2,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ва шу кунгача Марказий Осиё бўйлаб 2241 мегаватт тоза энергия қувватини ўрнатишга ҳисса қўшди.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.